Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарё вилоятида қор ёғди

Қашқадарё вилоятида қор ёғди

Фото: Ҳисор давлат қўриқхонаси.

Қашқадарё вилоятининг баланд Ҳисор тоғликларида қор ёғиб ўтди.

Бугун айни дақиқаларда (18.30 ҳолатига) Ўзгидрометнинг Қашқадарёда жойлашган денгиз сатҳидан 2 км ва ундан бироз юқоридаги «Кўл» ва «Мингчуқур» кузатув пунктларида ҳаво ҳарорати +8 ÷ +9°C илиқ кузатилмоқда.

Кеча тунда станцияларда минимумлар +4 +5 даражагача пасайган.

Ҳисор тоғ тизмаси денгиз сатҳидан 4.5 км гача юқори тоғликдан иборат эканлиги инобатга олинса, табиийки ойнинг сўнги кунларида юқорига кўтарилган сари ҳаво ҳарорати пасайиб, қор ёғиш ҳароратида қор ёққан бўлиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг