Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қаршида юк машинасига урилган Nexia-2 ёниб кетди

Қаршида юк машинасига урилган Nexia-2 ёниб кетди

Фото: Қашқадарё вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматига кўра, бугун соат тахминан 11:50 да бошқарманинг диспетчерлик хизматига Қарши шаҳрининг Мустақиллик кўчасида ЙТҲга учраган автомобилда ёнғин чиққани ҳақида хабар берилган.

«Воқеа жойига 11:53 да етиб борган Қарши шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими, 2-ёнғин қутқарув жамоаси ёнғинни ўчирган. Ёнғин натижасида ҳеч ким жароҳатланмаган», — деди Соҳиб Ваитов.

Фото: Қашқадарё вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати масъули Жавлон Бахтиев «Дарё»га берган хабарида Nexia-2 бетон тўсиққа урилмаганини, бошқа бир автомобилга урилиши оқибатида ёниб кетган бўлиши мумкинлигини айтиб, аниқ ва расмий маълумотни тез орада маълум қилишини билдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг