Қамчиқда юк машинаси уч автомобил билан тўқнашиб, ёниб кетди. Жабрланганлар бор
Бугун, 6 апрел куни соат 11:10 да «Тошкент – Ўш» халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довонига ўтувчи 259-километрида юк машинаси ва учта енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Тўқнашув натижасида лак-бўёқ маҳсулотларини олиб кетаётган юк машинаси ёниб кетган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув гуруҳлари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, 25 дақиқа ичида ёнғинни ўчиришди. Ўчириш вақтида довоннинг бир томони вақтинча ёпилган.
Соат 12:30да транспорт ҳаракати тикланди. Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ оқибатида 6 киши жабрланган, дейилади ФВВ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter