Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қамчиқ» довонида юк машинаси тўсатдан ёниб кетди

«Қамчиқ» довонида юк машинаси тўсатдан ёниб кетди

Бугун «Қамчиқ» Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасига «Водий-Тошкент» йўналиши бўйича ҳаракатланган калава ип ортилган «IVEKO» русумли юк машинаси кабина қисмида юзага келган қисқа туташув натижасида ёнғин содир бўлгани хабари келиб тушган.

Зудлик билан айтилган манзилга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб ёнғин бартараф этилган, дейилади ФВВ хабарида.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг