Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қамчиқ»да аянчли вазиятга тушган ҳайдовчи қутқариб қолинди

«Қамчиқ»да аянчли вазиятга тушган ҳайдовчи қутқариб қолинди

Фото: Xabar.uz

24 ноябрь куни «Қамчиқ» довонида «Isuzu» юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб йўл ўртасидаги темир тўсиқга урилган ва ағдарилиб қолган.

Ҳодиса натижасида ҳайдовчи юк машина салони ичида қисилиб қолган.

Воқеа жойига ФВВнинг «Қамчиқ» Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари, ЙПХ, тез тиббий ёрдам ҳамда автойўл ходимлари етиб борган.

ЙПХ ходимлари томонидан ҳаракат хавфсизлиги таъминланган. Қутқарувчилар махсус гидравлик асбоб-анжомлар ёрдамида қисилиб қолган ҳайдовчини соғ-омон юк машина ичидан чиқариб олишган ва биринччи тиббий ҳамда психологик ёрдам кўрсатиш мақсадида тез тиббий ёрдам ходимларига топширишган. Aвтойўл ходимлари билан ҳамкорликда юк машинаси махсус кран ёрдамида хавфсиз ҳудудга транспортировка қилиш ишлари амалга оширилди.

Ходимларнинг тезкорлик билан амалга оширган саъй-ҳаракатлари натижасида инсон ҳаёти сақлаб қолинди, дейилади ФВВ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг