Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пензада ўзаро жанжалда ҳамюртини ўлдирган ўзбекистонлик 7 йилга қамалди

Пензада ўзаро жанжалда ҳамюртини ўлдирган ўзбекистонлик 7 йилга қамалди

Фото:«Pars Today»

Россиянинг Пенза шаҳар суди ўзаро жанжалда ҳамюртини ўлдирган ўзбекистонликка 7 йил муддатга озодликда маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Бу ҳақда Россия тергов қўмитасининг Пенза бошқармаси хабар берди.

Воқеа қуйидагича содир бўлган: икки мигрант кафеда низога борган ва келишмовчилик уйда ҳам давом этган. Марҳум шеригига паст иш ҳақидан шикоят қилган, жанжал кучайган. Айбланувчи марҳумнинг бош ва кўкрак қисмларига зарба берган, уни бўйнидан бўғиб олган.  

Жабрланувчи бўғилиш (кислород етишмаслиги)дан ҳалок бўлган.

 

 

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг