Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пастдарғомда она ва бола ўз уйида ўлдириб кетилди

Пастдарғомда она ва бола ўз уйида ўлдириб кетилди

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида она ва унинг қизи ўз яшаш уйида ўлдириб кетилганига оид хабарларга ойдинлик киритилди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг «Xabar.uz» сўровига жавобан маълум қилишича, воқелик жорий йилнинг 10 март куни содир бўлган. Яъниким, шу куни туманнинг «Эсабой» маҳалласида истиқомат қилувчи 58 ёшли Н. А. (аёл) ва унинг 21 яшар қизи В. Д.нинг мурдаси  қотиллик аломатлари билан топилган.

Марҳумалар ўткир тиғли жисмдан етказилган жароҳатлар орқали вафот этгани эҳтимоли юқори. Чунки, фожиа содир бўлган хонадондан тиғ қисми узунлиги 22 см. бўлган ошхона пичоғи топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноятни фош этиш учун тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, тегишли ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг