Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик қиз халқаро олимпиадада ғолибликни қўлга киритди

Ўзбекистонлик қиз халқаро олимпиадада ғолибликни қўлга киритди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит факультети, 3-босқич талабаси Буранова Жазира Эргаш қизи Россия федерацияси Екатеринбург шаҳрида Евроосиё иқтисодий ёшлар форуми доирасида бўлиб ўтган бухгалтерия ҳисоби бўйича халқаро олимпидада фахрли 1-ўринни эгаллади. Бундан ташқари у математика бўйича бўлиб ўтган халқаро олимпиадада ҳам фахрли  3-ўринни эгаллаган.

Жазира Буранованинг мазкур олимпиададаги аъло даражадаги иштироки туфайли Урал давлат иқтисодиёт университети ректори Яков Силин Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Баҳодир Ҳодиев номига алоҳида ташаккурнома йўллади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг