Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик полициячи қиз Нью-Йоркда ўғирлик билан қўлга тушгани айтилмоқда

Ўзбекистонлик полициячи қиз Нью-Йоркда ўғирлик билан қўлга тушгани айтилмоқда

Ўзбекистонлик 24 яшар қиз Нью-Йорк шаҳридаги дўкондан 300 долларлик кийим-кечакни ўғирлашга уринган пайт қўлга олингани хабар қилинмоқда.

Қизиғи, унинг шаҳар полицияси ходими экани айтилган. У сумкасига солинган товарлар учун пул тўламасдан, эшикдан чиқиб кетаётганда қўлга тушган.

 Айбсизлик презумпциясига кўра, қизнинг исмини ёзишни маъқул топмадик.

Маҳаллий матбуот хабарига кўра, қиз қўйиб юборилган ва суд куни белгиланган. Нью-Йорк полицияси иш ҳақи тўланмаган ҳолда уни вақтинча ишдан бўшатгани хабар қилинмоқда.

Қизнинг ўзи айбловларни инкор этмоқда ва бу ҳақда хабар берган оммавий ахборот воситаларини судга бериши ҳақида айтган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг