Ўзбекистонда ер қимирлади

Бугун, 4 июль куни Тошкент вақти билан 14:52 да (04.07.2020 йил, Гринвич бўйича 09:52да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Зилзила координаталари: 38,92 градус шимолий кенглик; 70,99 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,5. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 301 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
- Тошкент : 301 км, 3 балл.
- Наманган : 238 км, 3 балл.
- Андижон : 237 км, 3 балл.
- Фарғона : 176 км, 4 балл.
- Гулистон : 257 км, 3 балл.
- Жиззах : 301 км, 3 балл.
- Самарқанд : 356 км, 3 балл.
- Бухоро : 572 км, 2 балл.
- Термиз : 376 км, 3 балл.
- Қарши : 450 км, 2 балл.
- Навоий : 498 км, 2 балл.
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади.
Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter