Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон сув ҳавзаларидан янги балиқ тури кашф қилинди

Ўзбекистон сув ҳавзаларидан янги балиқ тури кашф қилинди

Айни вақтда Хитойда илмий тадқиқотлар олиб бораётган ҳамюртимиз биолог тадқиқотчи Бахтиёр Шералиев Фарғона водийси сув ҳавзаларида тарқалган аввал фанга маълум бўлмаган янги балиқ турини кашф қилишга муваффақ бўлди. Бу ҳақида халқаро Journal of Fish Biology илмий журналида чоп этилган мақолада хабар берилмоқда.

Янги балиқ турига у кашф қилинган жой Фарғона водийси шарафига Фарғона ялангбалиғи (Triplophysa ferganaensis) деб ном берилган. Янги балиқ тури баланд тоғ дарёларида яшашга мослашган бўлиб, Фарғона водийси эндемик тури (фақатгина маълум ҳудудда учрайдиган биологик тур) ҳисобланади.

Умуртқали ҳайвонлар орасида янги турларнинг топилиши ниҳоятда кам учрайдиган ҳодиса бўлиб, ушбу кашфиёт Ўзбекистон ҳудудида сўнгги салкам 70 йилда кашф қилинган янги балиқ тури ҳисобланади. Ўзбекистон сув ҳавзаларидан охирги марта ўтган асрнинг 50-йилларида янги балиқ тури топилган эди. Ҳозирда ватанимиз сув ҳавзаларида 70 тур атрофидаги балиқлар учраши қайд қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг