Ўзбекистон ҳудудида ер қимирлаши кузатилди
![Ўзбекистон ҳудудида ер қимирлаши кузатилди](https://static.xabaruz.com/crop/1/1/720_460_95_115190590.jpg)
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сейсмик прогноз мониторинги маркази томонидан хабар қилинишича, бугун тонгда, Тошкент вақти билан соат 05:39да юртимизда ер қимирлаши кузатилди.
Зилзила ўчоғи координаталари: 38,13 градус шимолий кенглик ва 67,50 шарқий узунликдан иборат. Тошкентдан масофа жанубга томон 378 километрни ташкил этади (Тожикистон ҳудуди). Зилзила магнитудаси 3,8 балл бўлган.
Ер қимирлаши юртимизнинг энг жанубий нуқтаси — Термизда кузатилиб, 2 баллни ташкил этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter