Чегара пости инспектори ўз отасининг ерини сотиб юбораётганда қўлга олинди
ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Жарқўрғон тумани «Қумқишлоқ» маҳалласида яшовчи, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Гулбаҳор» чегара постида инспектор бўлиб ишлаётган Қ.Р.ни ноқонуний равишда ер сотмоқчи бўлганида қўлга олди.
У ўз отаси М.С. номига расмийлаштирилган Жарқўрғон тумани «Қораёнтоқ» маҳалласи ҳудудидаги ер майдонини фирибгарлик йўли билан текиндан ўзганинг анча миқдордаги пул маблағларига эга бўлиш мақсадида сотмоқчи бўлган.
Қ.Р. тадбирга жалб қилинган «Содиқ» исмли шахсдан ер учун 32 миллион 550 минг сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан фуқаро Қ.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter