Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Она ва буви жирканч жиноятга қўл уришди

Она ва буви жирканч жиноятга қўл уришди

Фото: «Abon-news.ru»

Бухоро вилояти, Пешку тумани, Валфажр маҳалласида яшовчи аёл ўз онаси билан тил бириктирган ҳолда боласини сотмоқчи бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Ғиждувон тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Пешку тумани Валфажир маҳалласида яшовчи, Ж.Ф. исмли аёл энди дунёга келган фарзандини сотиш мақсадида, ўз онаси билан ушбу жирканч жиноятни содир этиш учун олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, тиббиёт муассасси ҳудудида чақалоқни ўзга бир фуқарога 8.000.000 (саккиз миллион) сўмга баҳолаб сотаётгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан она ва қизга нисбатан Ўзбекистан Республикаси ЖКнинг 135-модда 2-қисми «е» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг