Нукусда юк машинасини «ер ютиб» юборишига бир баҳя қолди (фото)
![Нукусда юк машинасини «ер ютиб» юборишига бир баҳя қолди (фото)](https://static.xabaruz.com/crop/6/4/720_460_95_642139652.jpg)
Нукус шаҳрининг «Дўстлик» канали қаршисидаги йўлда «ISUZU» юк машинаси йўлга чўкиб қолди. Бу ҳақда «KRuz.uz» Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЁХБ ёнғинга қарши тарғибот гуруҳи катта муҳандиси, лейтенант А.Абдирахмановга таяниб хабар берди.
![](https://static.xabar.uz/uploads/8/720__99n6FagHgfxB4pVeqJt95Qq0fBe-UbOt.jpg)
Абдирахмановга кўра, бугун соат 12:55 да 1050 рақамига келиб тушган хабар буйича фуқаро Е.А нинг юк автомашинаси канализация қувурига тушиб кетганлиги хабар қилинган. Воқеа жойига етиб борган ФВБ ва ЁХБ ходимлари автомашинани чиқариб олишда ҳамкорликда ҳаракат қилиб, фуқаро Е.А га амалий ёрдам кўрсатганлар.
![](https://static.xabar.uz/uploads/8/720__-uR_zzkTgtSaGzY-LFnCQqxJAsxMXhDN.jpg)
Маълум қилинишича, юк машинаси ун ортиб келаётган бўлган. Машинанинг йўлга чўкиб кетишига эса ўша ердаги канализация тизимидаги носозликлар сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter