Ноқонуний балиқ овлаганлар жавобгарликка тортилди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, «Golden Fish Group» МЧЖ қўриқлаш хизмати ҳамда вилоят экопатрул ходимлари томонидан навбатдаги мониторинг ва назорат тадбирлари тадбирлари ўтказилди.
Ўртачирчиқ туманидаги «Туябўғиз» сув омборида бўлиб ўтган рейд давомида ноқонуний ов қилиш ҳолатлари аниқланди. Хусусан, фуқаро М.Н. тақиқланган ов қуроли ёрдамида 87 та товон балиқ, 1 та зоғора балиқ, 5 та илонбош, 16 та оқсила (судак), жами 109 та балиқ овлаган. Натижада табиатга 15 миллион 503 минг сўм зарар етказилган.
Ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. М.И. базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари — 3 миллион 300 минг сўм (ноябрь ҳолатига кўра) миқдорида жаримага тортилди. Ҳуқуқбузар қилмиши учун етказилган зарар ва белгиланган жарима — жами 18 миллион 803 минг сўм тўлайдиган бўлди.
Шунингдек, тадбир давомида балиқ овловчиларга ноқонуний усуллар ва тақиқланган қуроллар билан ов қилмаслик юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter