Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Берунийда «Нексия» ва автобус тўқнашди. Қурбон ва жабрланганлар бор

Берунийда «Нексия» ва автобус тўқнашди. Қурбон ва жабрланганлар бор

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

7 май куни соат 20:10 ларда Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани, «Олтинсой» МФЙ ҳудудидан ўтган ички автомобиль йўлида ЙТҲ содир бўлди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи 1972 й.т.  М.А. «Нексия» русумли транспорт воситасини юқори тезликда бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1990 й.т. Ш.Н. бошқарувидаги «Isuzu» русумли автобус билан тўқнашган.

Натижада, «Нексия» ҳайдовчиси 48 ёшли М.А. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. Ушбу автомашина йўловчилари 1976 й.т. М.У., 1976 й.т. Р.М. ҳамда «Isuzu» русумли автобус йўловчиси 1997 й.т. М.Р. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Беруний тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг