ИИБ: қариндошининг уйини шип-шийдон қилиб қочган аёл ушланди
Навоий вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ўктам Усмоновнинг «Xabar.uz» га маълум қилишича, 32 ёшли самарқандлик аёл Б.С. Зарафшон шаҳрида яшовчи қариндоши А.Б.нинг уйига ўғриликка тушган.
Бир неча кун меҳмон бўлиб келган Б.С. хонадон эгалари уйда бўлмаган вақтдан фойдаланиб, уларга тегишли бўлган 100 АҚШ доллари ҳамда 850 минг сўм пулларни ва қимматбаҳо идиш-товоқларни олиб, уйдан қочиб кетган.
Ўз хонадонида ўғрилик содир бўлганини кўрган А.Б. ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилган. Ички ишлар тезкор гуруҳи томонидан олиб борилган ҳаракатлар натижасида ўғрилик А.Б.нинг қариндоши томонидан содир этилгани ошкор бўлган.
Аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter