Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Навоийазот»да юз берган инцидент ҳақида расмий хабар берилди

«Навоийазот»да юз берган инцидент ҳақида расмий хабар берилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Кеча тунда ижтимоий тармоқларда «Навоийазот» заводида портлаш юз бергани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Навоийазот» акциядорлик жамияти юз берган ҳодиса бўйича расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, акциядорлик жамиятидаги фаолияти тўхтатилган 14-цех ҳудудида жорий йилнинг 9 июнь куни соат 22:55да ацетилен коллекторида эҳтиётловчи мембрана ишлаб кетганлиги ва газ чиқиши кўринишидаги носозлик юзага келган.

«Бу носозлик натижасида атрофдаги ҳеч бир бино, иншоот ва коммуникацияларга шикаст етмаган. Жабрланувчилар йўқ. Атроф муҳит ва экологияга, қолаверса, аҳолига зарар етказувчи оқибатлар мавжуд эмас. Инцидент сабаблари ва шароитлари ўрганилмоқда», – дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг