Навоий вилояти ҳокими яна истеъдодли ёшларни рағбатлантирди
Пойтахтимиздаги Муҳташам Халқлар Дўстлиги саройида Навоий кон металлургия комбинатининг 60 йиллиги ва 1 июнь — «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан НКМК тасарруфидаги санъат жамоалари иштирокида «Қизилқум жавоҳирлари» номли концерт дастури бўлиб ўтди.
Байрам тадбири давомида Навоий вилоятининг таниқли санъаткор ва рақс гуруҳларининг чиқишлари томошабинларга манзур бўлди. Айниқса, тадбир сўнггида ёшларни рағбатлантириш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Фарҳод» маданият саройи жамоасига Президент совғаси Спарк автомашинасини Навоий вилояти ҳокими Кобул Турсунов номидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши раиси Жамшид Ходжаев томонидан топширилгани юртимизда ёшларга берилаётган эътиборнинг яна бир тасдиғи эканлигидан далолат беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter