Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Намангандаги майнинг ферма фаолияти қимматга тушди

Намангандаги майнинг ферма фаолияти қимматга тушди

Фото: Прокуратура департаменти.

Наманган туманида майнинг ферма ташкил этган хонадон аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган туман бўлими томонидан ИИБ ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда «Элатан» МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи А.Қ. ўз уйида 4 дона тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, давлат ва жамият манфаатларига 938,2 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг