Намангандаги цемент заводига нима бўлди? Расмий изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги цемент ишлаб чиқариш заводи қулаб тушгани ҳақида видеохабар тарқалди. Наманган вилояти ФВБ ҳолатга расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Янгиқўрғон тумани, Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган «Жаҳон евро сервис» масъулияти чекланган жамияти томонидан цемент ишлаб чиқарувчи заводда фақат омборнинг том қисми қулаган.
«Олиб борилган ўрганиш давомида заводдаги омборга ярим тайёр маҳсулот белгиланган меъёрдан кўп миқдорда олинганлиги сабабли омборнинг том қисми қулагани аниқланди», дейилади расмий хабарда.
Ҳодиса оқибатида жабрланган шахслар йўқлиги маълум қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter