Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда юз берган йирик ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди

Наманганда юз берган йирик ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди

Фото: «UzNews.uz»

Наманганда юз берган даҳшатли ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «UzNews.uz» хабар берди.

Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 26 март куни соат 7:00 атрофида Намангандаги «Фарғона ҳалқа йўли»нинг 25-километрида кўп сонли қурбонлар иштирокида ЙТҲ юз берди.

«Lacetti»ни бошқариб келаётган фуқаро Ш.Д. қаршисидан келаётган, Фарғона вилояти С.Э. бошқарувидаги «Isuzu» билан тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида «Lacetti» ҳайдовчисининг оила аъзолари — онаси, акаси, турмуш ўртоғи, қизи ва яна бир йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди. «Lacetti» ҳайдовчиси ҳамда Isuzu ҳайдовчиси ва йўловчиси тан жароҳати олиб, Поп туман касалхонасига ётқизилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг