Наманганда МЧЖ раҳбари ва «Агробанк» ходими кредит маблағларини талон-торож қилгани маълум бўлди

«Тўрақўрғон А.Т.» МЧЖ раҳбари Ғ.Т. (1981 й.т.) АТБ «Агробанк» Тўрақўрғон тумани филиали бўлим бошлиғи Н.Э. (1990 й.т.) билан биргаликда ушбу банкдан 4 нафар фуқароларнинг номларига жами 99,2 млн. сўм кредит пул маблағларини иссиқхона қуриш мақсадида олиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.
Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Тўрақўрғон тумани бўлими томонидан ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми «б, в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter