Миср пойтахтида 6 бола тириклайин ёниб кетди

Миср пойтахтида болалар тергов изоляторида юз берган ёнғин оқибатида ўнлаб ўсмирлар жароҳат олишди, улардан олтитаси вафот этди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.
Маҳаллий хавфсизлик хизматлари томонидан ўтказилган тергов натижаларига кўра, ёнғин қисқа туташув натижасида юзага келган. Ундан олдин икки маҳбус ўртасида жанжал келиб чиққан. Таъкидланишича, бинонинг фақат битта қаноти ёниб кетган. Воқеа жойига зудлик билан ўт ўчирувчилар ва тез ёрдам машиналари юборилган. Фавқулодда хизматлар ёнғинни тезда тўхтатишди, аланга тергов изоляторининг қолган қисмига тарқалмади.
Маҳаллий Masrawy янгиликлар порталининг ёзишича, болаларнинг аксарияти ис газидан заҳарланишган ва ёнғиндан қочишга уринаётган пайтда енгил жароҳатлар олган, аммо олти ўспирин тириклайин ёниб кетган. Тергов изолятори бошлиғи воқеа ҳолатларига ойдинлик киритилгунча ҳибсга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter