Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Миллий таомлар»даги ножўя ҳаракат фожиага сабаб бўлди

«Миллий таомлар»даги ножўя ҳаракат фожиага сабаб бўлди

Наманганда маст фуқаро жанжал сабаб танишини уриб ўлдирди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, 6 август куни Учқўрғон туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро Норин тумани ҳудудида жойлашган миллий таомлар ошхонасида маст ҳолда таниши, Учқўрғон туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро билан ўзаро жанжаллашиб, юз соҳасига қўли билан уради. Шундан сўнг боши билан ерга йиилган. Натижада, фуқаро шифохонада вафот этган.

Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, фуқаро бош мия оғир ёпиқ шикасти, бош мияга кенг кўламда қон қуюлиши, юқори нафас йўлларига қусуқ модда беркилиши, алкоголь мастлик ҳолати асорати, ўткир юрак қон томир ва нафас етишмовчилиги, ўпка ва мия шиши натижасида вафот этганлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг