Миллий гвардия ходими қасддан ўлдирилгани айтилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Бухоро вилояти бўйича бошқармаси Қўриқлаш бошқармаси сафдор ходимлари Ҳ.А. ва Н.О. ўзларига бириктирилган ҳудудда хизматга жалб қилинади.
Улар жорий йилнинг 20 декабрь куни соат 05:15 ларда Газли Нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Қумли ГТК мобил» йўналишининг 34-42 километридаги йўналишни қўриқлаш учун «Нива» русумли хизмат автомашинасида қўриқланадиган ҳудудга боришади. Автомашинадан тушиб, йўналиш қувурининг таъқиқланган қисмидан «УАЗ» русумли автомашина ҳаракатланиб келаётганини кўришади.
Ҳайдовчи Қоракўл тумани «Куйдим» маҳалласида яшовчи, 1977 йилда туғилган А.А. га тўхташ ишораси берган бўлсаларда, у ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмайди. Ҳаракатланишни давом эттириб, Ҳ.A.ни автомашинанинг олд қисми билан қасддан уриб юборади ва воқеа жойидан қочиб кетади. Оқибатда оғир тан жароҳати олган сафдор ходим Ҳ.А. воқеа жойида вафот этади.
Мазкур ҳолат юзасидан А.А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисми «Г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчига нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter