Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мексикадаги автомобилларнинг бирида 8 кишининг жасади топилди

Мексикадаги автомобилларнинг бирида 8 кишининг жасади топилди

Фото: REUTERS / Javier Verdin

Мексиканинг Мичоакан штатида полициячилар автомобилдан 8 кишининг мурдасини топишди. Маълумотларга кўра, жасадлар ал-Мансанилял қишлоғидан топилган ва уларнинг танасида ўқ-дори ва қийноқ белгилари аниқланган.

Шу билан бирга, машина бортига «гиёҳвандлик» деб ёзиб қўйилган. Мичоакан Жанубий Америкадаги гиёҳванд моддалар олиб ўтишдаги асосий штатлардан бири ҳисобланади ва «Мичоакан оиласи» ҳамда «тамплиер ордени рицарлари» жиноий гуруҳини бошқаради.

Улар орасида «Лос-Сетас» ва «Халиско-янги авлод» картеллари иштирок этган таъсир доиралари учун қаттиқ кураш бошланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг