Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маст ҳолда йўлда ётган йигитни машина босиб ўтди

Маст ҳолда йўлда ётган йигитни машина босиб ўтди

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни соат 5:30 ларда, Самарқанд вилояти, Булунғур тумани ҳудудидан ўтган 4М 503 автомобиль йўлининг 4-километрида, ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган М.А. «Нексия» русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, йўл қатнов қисмининг ўртасида маст ҳолда, чопонга ўраниб ётган, пиёда 2000 йилда туғилган А.Э.ни устидан босиб ўтиб, ЙТҲ содир этган.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, 20 ёшли А.Э. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Булунғур тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг