«Мана, қон қусяпти» – қиз билан учрашишга борган бола аёвсиз калтаклангани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда қамашилик депутат 11-синф ўқувчисини аёвсиз калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди.
Тарқалган видеода калтакланган бола қон қусаётгани айтилади.
Ушбу ҳолат Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган масъуллари томонидан атрофлича ўрганилмоқда.
Қайд этилишича, 3 ноябрдан 4 ноябрга ўтар кечаси соат тахминан 03:00 ларда Қамаши тумани Қамай маҳалласида яшовчи Н.П. вояга етмаган фуқаро Қ.Э.ни уриб тан жароҳати етказган.
«Дарё» нашри боланинг отаси билан боғланган.
«Ўғлим ҳам ёшлик қилган, тўғри, буни инкор қилмайман. Аммо кап-катта одам, депутат ёш болани ўғиллари билан бирикиб, ўласи қилиб уриши тўғрими? Ўғлим ўлиб қолса нима бўларди?», — деган боланинг отаси.
Унинг сўзларига кўра, фарзанди депутатнинг набираси билан учрашувга чиққан.
«Депутатнинг уйи ёпиқ ва кириш имкони бўлмаган уй. Унинг набираси ва ўғлим учрашувга чиққан. Қиз ўғлимни уйига киритган. Буни депутат кўриб қолган ва икки нафар ўғли билан 11-синф ўғлимни ўлгудек калтаклаган. Ўғлим қон қусган. Ҳозир шифохонада даволанмоқда, — қўшимча қилган у.
Депутат билан телефон орқали боғланиб, ўқувчини калтаклашининг сабаби билан қизиққан мухбир эса ҳақорат эшитган.
Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати ҳозирда Қамаши туман ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter