Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Малика» бозоридаги дўконни ўмарганлар Қўқонда ушланди

«Малика» бозоридаги дўконни ўмарганлар Қўқонда ушланди

Фото: Тергов департаменти

2021 йилнинг 18 январь куни тунги соат 01:30 ларда номаълум шахслар Шайхонтоҳур туманида жойлашган «Малика» савдо мажмуасининг А-блок 29-дўконига кириш эшик ойнасини ўткир тиғли жисм ёрдамида очиб, фуқаро 26 ёшли Адҳамжон Ю.га тегишли бўлган умумий қиймати 74.172.000 сўмга тенг бўлган 2 дона ноутбук компьютери ва турли русумдаги 8 дона уяли телефон аппаратларини ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «в» банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур ўғрилик жиноятини Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаролар 18 ёшли Жасурбек Х., Оятуллоҳ А. ва вояга етмаган 16 ёшли Алишер Н.лар содир этганликлари аниқланган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг