Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Лифтдаги жиноят» — 21 ёшли аёлга ташланган шахс ушланди

«Лифтдаги жиноят» — 21 ёшли аёлга ташланган шахс ушланди

Фото: Тергов департаменти

2022 йилнинг 7 февраль куни соат 21:40 ларда Тошкент шаҳри, Тузел 2-даҳаси 12В-уйда яшовчи 21 ёшли Х.М. ўзи истиқомат қилаётган уйининг яқинида жойлашган озиқ-овқат дўконидан рўзғорга зарур бўлган маҳсулотларни харид қилиб қайтаётганди.

У яшаш хонадонига чиқиш учун, уйнинг лифтига кириб, 7-қават рақамини босган вақтида, унинг ортидан номаълум бўлган шахс кириб келади ва ёнида бўлган пичоқ билан қўрқитиб, қўлида бўлган баҳоси 3.500.000 сўм миқдоридаги 2 дона тилла узукларини куч ишлатиб ечиб олади.

Лифт 7-қаватга келиб тўхтайди. Жабрланувчи баланд овозда фуқароларни ёрдамга чақиришни бошлайди. Номаълум шахс лифтдан чиқиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинади.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни муқаддам судланган 49 ёшли А.А. содир этганлиги аниқланиб, жабрланувчига тегишли бўлган 2 дона тилла узук унинг ёнидан ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олиниб, у процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг