АҚШда Жорж Бушнинг шифокори ўлдириб кетилди
АҚШнинг Техас штати Хьюстон шаҳрида номаълум кимса катта Жорж Бушнинг кардиолог шифокори Марк Хауснехтни отиб кетди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Воқеа Техас тиббиёт маркази яқинида содир бўлган.
Қотил ва шифокор велосипедда кетаётиб бир-бирига тўқнаш келган. Шу пайт номаълум кимса кардиологга қарата икки марта ўқ узган. Натижада Марк Хауснехт ҳалок бўлган.
Айни дамда қотил қидирувга берилган. Унинг оқ танли ёки 30 ёшли Лотин америкалик экани тахмин қилинмоқда. Айтилишича, у силлиқ соқолли, қуёшдан ҳимояланиш учун кўзойнак тақиб олган, бейсбол кепкаси, жилет ва калтаиштон (шортик) кийиб олган бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter