Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Когондаги газчилар қўрғонида ёнғин бўлди

Когондаги газчилар қўрғонида ёнғин бўлди

Бугун, 11 июнь куни соат тахминан 04:10 да Бухоро вилояти Когон шаҳар газчилар қўрғонида жойлашган «Когон магистрал газ қувурлари» бошқармасида ёнғин содир бўлган.

ФВВ хабарига кўра, 8 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 тв махсус техника воқеа жойига соат 04:13 да етиб борган ва ёнғин соат 05:50 да ўчирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида 1-сонли газ ҳайдаш ускунаси ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилган.

Ҳозирда ёғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг