Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Когонда болалар пахта теримига жалб этилганмиди?

Когонда болалар пахта теримига жалб этилганмиди?

Давлат меҳнат инспекциясининг ўрганишлари Когон тумани «Алиноз Шергирон» ва «Барно Баҳром» фермер хўжалигидаги пахта терими жараёнларига вояга етмаган мактаб ўқувчилари жалб қилинмаганини кўрсатган.

Аниқланишича, болалар пахта далалари атрофида чорва моллари учун ўт терган, шунингдек, ота-оналарига тушлик учун егулик олиб келган, лекин терим жараёнида иштирок этмаган.

Бироқ бундай ҳолат мазкур ҳудудлар учун масъул мутасаддиларни жавобгарликдан озод этмайди. Айни мақсадда «Алиноз Шергирон» ва «Барно Баҳром» фермер хўжалиги раҳбарлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 2-қисмига биноан жаримага тортилган.

Бу йил қўлда терилган 1 кг. пахта учун нархлар оширилиб, биринчи теримда – 800 сўм, иккинчи теримда – 1200 сўм тўланиши белгиланган. Теримчиларнинг қулай меҳнат шароитлари учун барча зарурий шарт-шароитлар яратиляпти. Шунингдек, пахта теримида кўнгилли сифатида қатнашиш истагида бўлган фуқаролар учун terim.uz сайти ишга туширилган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги барча фуқароларни мажбурий меҳнатга қарши курашга чақиради. Ўзбекистонда мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакли қонунга хилофдир!

Агар Сизни пахта терими ёки бошқа бирор ишга мажбурлашса ёки шундай ҳолатга дуч келсангиз, Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамларига, dmi.mehnat.uz сайти ёки mehnathuquqbot Телеграм ботига мурожаат қилинг!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг