Каттақўрғонлик йигит каналда оқиб кетаётган уч ёшли болани қутқарди
Куни кеча Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи Жўрабек Зиёдовнинг жасорати тўғрисида интернет ресурсларида хабар тарқалган эди.
ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, у нафақат каналда оқиб кетаётган уч ёшли болани сувдан олиб чиққан, балки ўз вақтида биринчи ёрдамни кўрсатиш орқали унинг ҳаётини сақлаб қолган.
Ўз жонини хатарга қўйиб, қаҳрамонлик кўрсатган Жўрабекнинг қаҳрамонона хатти-ҳаракатлари Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан алоҳида эътироф этилиб, эсдалик совғалар ва фахрий ёрлиқ топширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter