Каттақўрғонда вафот этган уч боланинг нимадан заҳарлангани маълум бўлди
Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида бир оиланинг беш нафар аъзоси келиб чиқиши номаълум бўлган заҳарланиш оқибатида вояга етмаган уч нафар бола вафот этгани хабар қилинганди.
Прокуратура маълумотига кўра, 2021 йил 12 январ куни соат 10:00 ларда Каттақўрғон тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи 1986 йилда туғилган Д.Ж., унинг турмуш ўртоғи 1991 йилда туғилган С.О., уларнинг вояга етмаган фарзандлари 2012 йилда туғилган С.П., 2016 йилда туғилган М.П. ва 2019 йилда туғилган Ш.П.лар яшаш уйи хонасида ис газидан заҳарланиш аломатлари билан яқин қариндошлари томонидан топилган.
Вояга етмаган С.П., М.П. ва Ш.П.лар ҳодиса жойида вафот этган ва суд тиббиёт экспертизасининг бирламчи маълумотида, уларнинг ўлими ис газидан заҳарланиш натижасида юзага келганлиги аниқланган.
Оила бошлиқлари — Д.Ж. ва С.О.га ҳозирда зарур тиббий муолажалар кўрсатилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter