«Каптива» ва «Жигули» тўқнашувида йўловчилар ҳалок бўлди

Кеча, 18 февраль куни соат 20:30 ларда Тошкент туманида яшовчи С.Д. турмуш ўртоғига тегишли «Каптива» русумли автомашинада ҳаракатланиб кетаётган вақтда қарама-қарши йўналиш томондан келаётган зангиоталик А.А.нинг «Ваз-2106» русумли автомашинаси билан тўқнашиб кетган.
«Ваз-2106» автомашинаси ичидаги йўловчи ва ҳайдовчи олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлишган. «Каптива» русумли автомашина ҳайдовчиси эса шифохонага ётқизилган.
Ҳозир мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан тергов-суриштирув ишлари туман ички ишлар бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter