Канада: 35 нафар мактаб ўқувчиси ис газидан заҳарланди

Канаданинг Монреаль шаҳрида 14 январь куни ис газидан заҳарланган 48 киши (35 нафари мактаб ўқувчиси) касалхонага ётқизилди. Воқеа тафсилотлари ҳақида «Toronto Star» газетаси тез ёрдам хизматига асосланиб ёзмоқда.
Таъкидланишича, аввалига 15-20 нафар мактаб ўқувчиси кўнгил айниши ва бош айланишидан шикоят қилган. Барча ўқувчилар қўшни мактабга кўчирилган, шунга қарамай, кейинчалик бошқа ўқувчи ва ўқитувчиларда ҳам худди шу аломатлар аниқланди.
Мавзу доирасида
Зангиотада бир хонадонда 5 нафар қиз ис газидан вафот этди
Дастлабки тахминларга кўра, ҳодисага мактаб иситиш тизимидаги носозлик бўлган. Шундай бўлиб чиқди ҳам, ўт ўчирувчилар мактаб биносини текширишганида бу ерда тўпланган ис гази миқдори шошилинч эвакуация қилиш учун белгиланган меъёрдан беш баравар (!) ошиб кетган экан.
Газета ёзишича, касалхонага тушганларнинг аҳволи ўнгланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter