Журналист ва шоир Ёқубжон Хўжамбердиев вафот этди
Истеъдодли журналист, таржимон, таниқли шоир Ёқубжон Хўжамбердиев вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон журналистлари уюшмаси хабар берди.
Ёқубжон Хўжамбердиев мустақиллик арафасида кечган қайта қуриш йилларида ўзбек матбуотида танилган истеъдодли журналистлардан биридир.
1990 йилда чоп қилинган «Ўзбеклар иши» асарига совет давридаги ўзбек халқи кечирган ҳаётни тасвирлаган эссе ва мақолалар кирган.
Ёқубжон Хўжамбердиев 1990 йилда Қирғизистоннинг жанубида рўй берган этник тўқнашувлар сабаблари ва оқибатлари ҳақида ёзган мақолалари билан танилган. У, шунингдек, Набижон Боқий билан биргаликда 1998 йилда таниқли ёзувчи Чингиз Айтматов ва Мухтор Шохонов қаламига мансуб «Чўққида қолган овчининг оҳи-зори» асарини ўзбек тилига ўгирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter