Жиззах—Ғаллаорол йўлида «УАЗ» ағдарилиб кетди

Кеча, 7 август куни соат 13:37 да Жиззах—Ғаллаорол йўналишида ҳаракатланаётган «УАЗ» русумли юк автомобили, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида, ағдарилиб кетган. Бу ҳақда «Ўзрепорт» хабар берди.
Ҳодиса жойига етиб келган Жиззах вилояти ФВБ қутқарув отряди ходимлари автомобиль салонидаги инсонларни қутқариб, уларга зарур ёрдам кўрсатган, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter