Пастдарғомда итлар галаси нохуш ҳолатни юзага келтирмоқда (фото)
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани бозори ҳудудида ўнлаб итлар автотураргоҳдаги автомобиллар остига кириб олган.
«Xabar.uz» фойдаланувчисининг хабар беришича, итлар галаси бозорга тушган харидорлар ва автомашиналар эгаларига хавф туғдирмоқда.
Бу ҳодиса шу кунларда республикамизда кузатилаётган жазирама оқибати бўлиши мумкин. Ҳатто жониворлар ҳам ўзларига салқин жой қидириб, шу каби нохуш ҳолатларни юзага келтирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 7-10 июль кунлари Ўзбекистон аҳолисини аномал иссиқлик ва сел хавфидан огоҳлантирганди.
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги эса бундай жазирамадан қандай сақланиш эҳтиёт чоралари ҳақида маълумот берди.
Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, 8 июль куни ҳам республикамизда жазирама давом этади, кўплаб ҳудудларда ҳаво ҳарорати +45 даража иссиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter