Фото: Ислом Каримовнинг икки набираси бобосининг қабрини зиёрат қилди
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг икки набираси Имон ва Мариям бобосини қабрини зиёрат қилди.
Бу ҳақда улар Instagram-саҳифаларида маълум қилишган.
«Мен учун бу саёҳат катта аҳамиятга эга. Чунки, бир-икки ҳафтадан кейин бобомнинг туғилган куни бўлиши керак эди. Илк бор уни зиёрат қилиш ва Имон билан бирга гул қўйиш имконига эга бўлганимдан миннатдорман. Мақбарада унинг қуввати ва борлиги жуда кучли сезилади»,—дея ёзади Имон Каримова ўз постида.
Аввалроқ, биринчи президентнинг икки набираси саккиз йил ўтиб кўришгани хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter