Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ироққа шиддатли қум бўрони ёпирилди (фото)

Ироққа шиддатли қум бўрони ёпирилди (фото)

Ироққа кучли қум бўрони ёпирилиши оқибатида фавқулодда вазият эълон қилинди. Бу ҳақда маҳаллий «Shafaq» ахборот агентлиги хабар берди.

Мамлакатдаги мактаблар, университетлар, давлат идоралари, аэропортлар ёпилди.

Май ойининг дастлабки кунларидаги қум бўрони пайтида 5 мингдан ортиқ ироқликлар тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилишганди.

Йилнинг бу даврида чанг бўронлари ва кучли шамоллар Ироқ ва қўшни давлатлар учун одатий ҳодиса. Ҳозирги қум бўрони ҳафта давомида олтинчиси бўлди.

Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларида ушбу табиат ҳодисасини «Хамсин» («Эллик») деб аташади. Баҳорги кучли шамоллар 50 кунгача чўзилади. Тупроқ емирилишлари, қурғоқчиликлар, иқлим ўзгаришлари оқибатида қум бўронлари давомийлиги ва шиддати йилдан-йилга кучаймоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг