Ироқда икки нафар россияликка ИШИДга аъзолиги учун умрбод қамоқ жазоси берилди
Бағдод суди икки нафар россияликни ИШИД террорчилик ташкилотига аъзо бўлгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Чеченистон расмийларининг маълумотига кўра 17 апрель куни ҳукм қилинган аёллар асли Доғистондан. Суд қилинаётган вақтда аёлларнинг қўлларида ёш болалари бор эди.
Декабрь ойида Ироқ ИШИД устидан ғалаба қозонилганини эълон қилди, бу гуруҳ маълум муддат мамлакат ҳудудининг учдан бир қисмини ўз назоратида ушлаб турган эди. Ироқ қонунлари ИШИДга ёрдам берганларнинг ҳаммасига, улар зўравонлик ҳаракатларида иштирок этмаган бўлса ҳам, айблов эълон қилиш ҳуқуқини беради.
Маълумотларга қараганда, Ироқ расмийлари ИШИД билан боғлиқ мингга яқин хорижлик аёлни ушлаб турибди. Уларнинг кўпчилиги Туркия ёки собиқ совет республикаларидан келишган. Айрим аёллар ўлимга ҳукм қилинмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter