Индонезия самолётида хунук ҳодиса юз берди
Индонезиянинг Пекабарну шаҳридан пойтахт Жакартага учиб келган самолётда хунук воқеа юз берди.
«Lion Air» авиакомпанияси самолёти салонида пайдо бўлган йирик чаён йўловчиларни саросимага солиб қўйди. Гувоҳлардан бири айтишича, чаён қўл юкларини қўйиш полкаси юзасига ўрмалаб чиққан. Яхшиямки, ҳодиса самолёт қўнганидан сўнг, ҳамма жомадонларини қўлларига олаётган пайтда содир бўлган.
Олатасир туфайли авиакомпания ходимлари чаённи тута олишмади. Газанда изсиз йўқолди...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter