Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Икки ойда оқибати ўлим билан тугаган 265 та ЙТҲ юз берган

Икки ойда оқибати ўлим билан тугаган 265 та ЙТҲ юз берган

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистонда 2021 йилнинг ўтган икки ойи давомида 802 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати. Шундан 255 таси ўлим билан якунланган.

Январь-февраль ойлари давомида мамлакат ҳудуди бўйлаб содир бўлган ЙТҲлар оқибатида жами 265 киши: уларнинг 188 нафари авария жойида, 77 нафари шифохоналарда ҳалок бўлган. Шунингдек, ушбу авариялар оқибатида 724 киши турли даражадаги тан жароҳатларини олган.

Таъкидланишича, ЙТҲларнинг 393 таси пиёдалар, 103 таси болалар, 14 таси маст ҳайдовчилар билан содир бўлган. 28,4 фоиз ҳолатда авариялар пиёдаларнинг кўчани нотўғри жойидан кесиб ўтиши оқибатида юз берган.

Икки ой ичида Тошкент шаҳрида 116 та ЙТҲ қайд этилган. Рўйхатдаги энг кўп ЙТҲ содир бўлганлик кўрсатгичи бўйича кейинги ўринларни Тошкент вилояти (109 та авария) ва Наманган вилояти (79 та авария) эгаллаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг