Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Икки гектар ерни 800 минг долларга пулламоқчи бўлган шахс ушланди

Икки гектар ерни 800 минг долларга пулламоқчи бўлган шахс ушланди

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати.

30 март куни фуқаро Э.Н. «Ўрол» исмли шахс бошқа бир фуқарога Бектемир туманида жойлашган таъқиқда бўлган иссиқхона учун ажратилган 2 гектар ер майдонини ҳар бир сотихини 4.000 АҚШ долларидан жами 800.000 АҚШ долларига сотиши айтган.

У ер майдонига қўйилган таъқиқни тегишли органлар орқали ечиб, келгусида қурилиш ишлари учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришга ваъда бергани ва олдиндан 80.000 АҚШ доллари беришини талаб қилгани айтилган. 

Мазкур мурожаатга асосан Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ ҳамда ИЖҚК Департаменти ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Юнусобод туманидаги Кардиология маркази олдида Ч.Ў. аризачи Э.Н.дан 80.000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг