Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Икки 16 ёшли боланинг жанжали аянчли якунланди

Икки 16 ёшли боланинг жанжали аянчли якунланди

Фото: Тергов департаменти

Наманган шаҳар Зирабулоқ кўчасида жойлашган уйлар оралиғида 2022 йил 26 февраль куни соат 11:50 ларда вояга етмаган 16 ёшли Л.Х. ҳамда 16 ёшли А.А. ўртасида жанжал юзага келади.

Л.Х. ўз тенгдошига «нега менинг уяли телефонимга қўнғироқ қилиб, шахсиятимга тегиб ҳақорат қилдинг» деб, қўлида бўлган пичоқ билан кўкрак қафаси орқа соҳасига 1 марта уриб, унга тан жароҳати етказади.

Натижада вояга етмаган А.А. олган оғир тан жароҳати билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 2-қисми «л» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, вояга етмаган Л.Х. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибида ушланган.

Тергов давом этмоқда.

Таъкидланишича, Жиноят кодексининг нормаларига кўра, жиноятни содир этган шахс 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг