Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИББ пойтахтдаги фуқаролар жанжали юзасидан изоҳ берди

ИИББ пойтахтдаги фуқаролар жанжали юзасидан изоҳ берди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Ижтимоий тармоқларда хизмат кўрсатиш шохобчасида бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ изоҳ берди. 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 17 январь куни тахминан соат 18.50 ларда 1989 йилда туғилган Я.Азиз Шайхонтоҳур туманидаги «Paynet» шаҳобчасига кириб 2005 йилда туғилган Т.Камрондан пластик картасига 7.000.000 сўм туширишни сўраган. Бироқ берган нақд кўринишдаги пулида бу миқдор кам чиққан. Шунингдек, Я.Азиз 2023 йилнинг 25 декабрь куни айнан шу шаҳобчада пластик картасига 10.000.000 сўм туширтирган, бироқ берган нақд пулида 3.000.000 сўм кам чиққан, лекин Азиз қолган пулни тўламасдан чиқиб кетган.   

Камрон Азиздан шу 3.000.000 сўм пулни қайтариб беришини талаб қилганида улар ўртасида оғзаки низо чиққан. Ушбу низога Азизнинг танишлари 2004 йилда туғилган М.Суғдиёна ва 2005 йилда туғилган Н.Мафтуна аралашиб ўзаро жанжаллашишган. Бунинг натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг